Самарканд вилоят худудий бошкармаси “НОЛ” харид кийматида очик танлов савдолари

Объектнинг номи

Жойлашган манзили

Балансда сақловчи

Танлов шартлари

Энг кам инвестиция миқдори

(млн. сўм)

Бажариш муддати

(йил)

Яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори

1.

Собиқ “Зарбдор” ширкат хўжалигининг фойдаланилмасдан бўш турган
2-қаватли маъмурий биноси

Булунғур тумани, “Бешқутон” ҚФЙ, “Янгиариқ” МФЙ

Булунғур тумани ҳокимлиги

250,0

2

17

2.

9-сонли Ахборот ресурс марказининг бўш турган биноси

Булунғур тумани, “Килдон” ҚФЙ, “Бешқуви” МФЙ

Булунғур туман ҳокимлиги

200,0

2,5

5

3.

Жанубий кон бошқармасининг Каттақўрғон сув омборидаги қурилиши тугалланмаган “Дам олиш зонаси”

Нуробод тумани,

Нуробод ўрмон

хўжалиги ҳудуди

НКМК Жанубий кон бошқармаси

500,0

2

12

Танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 6 июн куни, соат 15:00 да, Самарқанд вилоят ҳокимлигида, Кўк-Сарой майдони 1-уйда очилади, танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий танлов савдолари ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари, соат 15:00 да вилоят ҳокимлигида худудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Инвестиция киритиш мобайнида яратилган иш ўринлари, фаолият кўрсатиш йўлга қўйилгандан сўнг кейинги 1 (бир) йил давомида сақланади.

Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-ҳаражатлар танлов ғолиби томонидан қопланади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этиши лозим.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёки почта орқали Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (танлов комиссиясининг ишчи органи)га танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи хужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда);

танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

- инвестиция мажбурияларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

- бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирлаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё,  ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

- сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шахри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят худудий бошкармаси биноси, 1-қават (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0366) 233-42-45, 233-19-45.

Факс: (0366) 233-73-54.

Е-mail: samarkand@gki.uz, azizbek_dmk@inbox.uz.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz, www.gkitorg.uz, samgkk.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдоларида қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! Танлов савдоларига марҳамат қилинг!