Коракалпогистон Республикаси Ракобат кумитаси оферта савдоларига таклиф этади!

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЗОКАРАЛАР ОЛИБ БОРИШ

ЙЎЛИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН

ОММАВИЙ ОФЕРТА САВДОСИГА

ТАКЛИФ ЭТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 28-апрелдаги ПП-2340-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 31-майдаги ПКМ-154 ва ПКМ-156-сонли қарорларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 6-ноябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ куйидаги, дастлабки сотилиш баҳолари пасайтирилган давлат мулклари оммавий оферта савдосига чиқарилмоқда.

1. Хужайли тумани, Тахиаташ шаҳрида жойлашган Давлат солиқ инспекциясининг буш турган биноси – сотилиш баҳоси 398.032.050 сўм.

2. Нукус шахри, Хужайли гузари рақамсиз уйда жойлашган «ККтрассервис» МЧЖ базасининг бино ва иншоатлари – сотилиш баҳоси 903.727.755 сўм.

3. Турткул тумани, «Кирккиз шох» кучаси №18-уйда жойлашкан «Элликкала-нефтебаза» шуба корхонасига карашли Эски маъмурий бино ва курилмалари - сотилиш баҳоси 370.577.450 сўм.

4. Еллиққала тумани «Еллиққала» ОФЙ-да жойлашкан тугатилган «Бустон винзаводы» ОАЖ-нинг мулкий комплекси - сотилиш баҳоси 371.063.100 сўм.

5. Нукус шаҳри, Мукуми кỷчаси №35 уйда жойлашган фойдаланилмай бỷш турган турган Пенсия жамгармаси биноси – сотилиш баҳоси 815.665.750 сўм.

6. Хỷжайли тумани, Тахиаташ шаҳри, Ш.Рашидов кỷчаси №33 уйда жойлашган «Тахиаташ коммунал хызмет» МЧЖ-нинг 25 фойиз давлат улуши – сотилиш баҳоси 71.139.006 сўм.

7. Амударья тумани, «Махтумкули» кỷчаси рақамсиз уйда жойлашган «Мангит пилла» МЧЖ-нинг 25 фойиз давлат улуши – сотилиш баҳоси 423.389.700 сўм.

8. Нукус шаҳри, Хужайли кỷчаси рақамсиз уйда жойлашган «Каракалпак котере сауда» МЧЖ-нинг 85,49 % давлат улуши – сотилиш баҳоси 4.212.414.782 сўм.

9. Нөкис шахри, Турткул гузари кучаси ракамсиз уйда жойлашган "Нукусреммаш" МЧЖ-нинг 70,06 фойиз давлат улуши – сотилиш баҳоси 2.202.840.950 сўм.

Ушбу мулклар буйича тўғридан-тўғри музокаралар Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасининг мажлислар залида (манзил: Нукус шахри А.Темур кўчаси, 112А-уй.) 2017 йил 21-январ, 10 ва 27 феврал, 15 ва 31-март кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Ўтказиладиган музокараларнинг асосий шартлари:

- мазкур давлат мулклари учун сотилиш баҳосидан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

- тўловларни қисқа муддатларда амалга ошириш.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фойизидан кам бỷлмаган миқдорда Сотувчининг куйидаги банк реквизитларига закалат пулини тỷлашлари лозим:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ягона Ғазна хисобвароғи;

Хисоб варақ: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Марказий банкининг Тошкент шаҳар ҳисоб-китоб касса маркази ИНН: 201122919;  Банк коди: 00014.

Қорақалпоғистон Республикаси рақобат қỷмитаси хисоб-варағи: 200421860354010000000000001.

Талабгорларнинг таклифларини қабул қилиниши савдо ỹтказиладиганнан уч кун олдин тухтатилади. Хужжатлар дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитаси (305-хона) томонидан қабул қилинади.

Тўғридан-тўғри музокораларда қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтгазилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

икки нусхадаги ёпиштирилган конвертларга солинган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган талабгор таклифлари;

сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати.

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Оммавий оферта савдосида иштирок этишни истаган шахслар қўшимча маълумотлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: 230100, Нукус шаҳри А.Темур кўчаси 112А-уй.  

Телефонлар: (8 361) 222-02-87; 222-02-83; 222-02-12

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдода қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қỹмитасининг 222-02-87 ишонч телефон рақамларига хабар қилишингиз сўралади.