Жиззах вилояти худудий бошкармаси оферта савдоларига таклиф этади!

 

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижлик сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш

ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси оммавий оферта савдоларига таклиф этади.

Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

Оммавий офертага қўйилган давлат активининг тавсифи:

1. Ғаллаорол тумани ҳокимлигига қарашли “Лаборатория” биноси ва иншоотлари:

Бошланғич баҳоси 75 496 000 (етмиш беш миллион тўрт юз тўқсон олти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 5100 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 735,9 м.кв.

Балансда сақловчининг номи ва манзили: Ғаллаорол тумани ҳокимлиги, Ғаллаорол тумани,  Ғаллаорол шахри, Мустақиллик кўчаси 49-уй.

2.  Ғаллаорол тумани ҳокимлигига қарашли “Механика устахонаси” биноси ва иншоотлари:

Бошланғич 25 399 000 (йигирма беш миллион уч юз тўқсон тўққиз минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- Кўчмас мулклар учун ер участкасининг умумий майдони  1954 м.кв.

- Кўчмас мулклар эгаллаган қурилиш ости ер майдони  306,3 м.кв.

Балансда сақловчининг номи ва манзили: Ғаллаорол тумани ҳокимлиги, Ғаллаорол тумани,  Ғаллаорол шахри, Мустақиллик кўчаси 49-уй.

3. Жиззах вилоят хокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига қарашли ичимлик сув насос станциясига мўлжалланган қурилиши тугалланмаган биноси:

Бошланғич баҳоси 388 500 000 (уч юз саксон саккиз миллион беш юз минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 11000,03 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 1327,84 м.кв.

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Жиззах вилоят хокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси.

4. Фориш туман ҳокимлигига қарашли “эски савдо докони” биноси:

Бошланғич 9 900 000 (тўққиз миллион тўққиз юз минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий майдони 179 м.кв.

- бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 179 м.кв.

Балансда сақловчиининг номи ва манзили: Фориш тумани ҳокимлиги, Фориш тумани, Янгиқишлоқ шаҳарчаси.Ш.Рашидов кўчаси, 3-уй.

5. Бахмал туман ҳокимлигига қарашли “2 та молхонадан иборат  чорвачилик фермаси”:

Бошланғич 52 824 000 (эллик икки миллион саккиз юз йигирма тўрт минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

-  умумий майдони 15 000,0 м.кв

- бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони  1176,0 м.кв.

Балансда сақловчиининг номи ва манзили: Бахмал тумани ҳокимлиги, Баҳмал тумани, Ўсмат шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси 42-уй.

Талабгорлар давлат активининг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ҳисоб рақами: 23402000300100001010, МФО 00014, СТИР 201122919.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Инвестиция мажбуриятларининг (қўйиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва бошқа мажбуриятларнинг энг кам ҳажми:

- “Объект” негизида ташкил қилинадиган фаолия турини “Бизнес режа” асосида амалга ошириш;

-  Янги иш ўринларини ташкил этиш;

- Сотиб олиш тўлови ва инвестиция киритишни қисқа муддатларда амалга ошириш;

  Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 7 феврал куни, соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Оммавий оферта савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 23 феврал, 10, 27 март ва 11, 26 апрел кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

Юридик шахслар учун - давлат руйхатидан ўтказилгангани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг оммавий офертада  қатнашиш учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил  оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйдагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Инвестиция мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;

Агар бу оммавий оферта шартларида белгиланган бўлса қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 130100, Жиззах шахри, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (0 372) 226-25-04, 226-41-07. факс: 226-57-85

E-mail: Jizak@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: WWW. Gki. www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузулган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! 

Мазкур давлат активларини савдога қўйилиши юзасидан аввалги берилган эълонлар бекор деб ҳисобланади.