Жиззах вилоят xудудий бошкармаси оммавий оферта савдоларига таклиф этади
Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижлик сармоядорлар диққатига! Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси оммавий оферта савдоларига таклиф этади.

 

Қуйидаги давлат активлари бўйича оммавий оферта эълон қилинади.

Оммавий офертага қўйилган давлат активининг тавсифи:

1.  Мирзачўл туман ҳокимлигига қарашли қурилиши тугалланмаган 4 та коттедж бинолари:

- объектнинг бошланғич баҳоси 62 087 000 (олтмиш икки миллион саксон етти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 1200,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 148,78 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Мирзачўл туман ҳокимлиги, Гагарин шахарчаси.

2. “Навоий кон металлургия комбинати” ДК Жанубий кон бошқармасига   қарашли қурилиши тугалланмаган  савдо  дўкони биноси:

-объектнинг бошланғич баҳоси 66 667 000 (олтмиш олти миллион олти юз олтмиш етти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва 25 (йигирма беш) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритишни таклиф этиш;

- умумий ер майдони 918,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 449,88 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: “Навоий кон металлургия комбинати”              ДК Жанубий кон бошқармаси. Ғаллаорол тумани, Маржонбулоқ шахар фуқаролар йиғини.

3. “Навоий кон металлургия комбинати” ДК Жанубий кон бошқармасига   қарашли қурилиши тугалланмаган 100 ўринли ошхона ва 50 ўринли чойхона биноси:

-объектнинг бошланғич баҳоси 92 359 000 (тўқсон икки миллион уч юз эллик тўққиз минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва 25 (йигирма беш) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритишни таклиф этиш;

- умумий ер майдони 3566,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 646,38 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: “Навоий кон металлургия комбинати”              ДК Жанубий кон бошқармаси. Ғаллаорол тумани, Маржонбулоқ шахар фуқаролар йиғини.

4. Ғаллаорол туман ҳокимлигига қарашли маъмурий биноси:

-объектнинг бошланғич баҳоси 39 815 000 (ўттиз тўққиз миллион саккиз юз ўн беш минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 8260 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 170,71 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Ғаллаорол туман ҳокимлиги, Ғаллаорол тумани,  Ғаллаорол шахри, Мустақиллик кўчаси.

5.  “Жиззах нефт база” УК Лалмикор филиалига қарашли “Ғаллаорол илмий ишлаб чиқариш агрофирмаси”нинг маъмурий бино ва иншоотлари:

Бошланғич баҳоси 347 362 000 (уч юз қирқ етти миллион уч юз олтмиш икки минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва 15 (ўн беш) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритишни таклиф этиш;

- умумий ер майдони 1294,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 1294,0 кв.м:

Балансда сақловчи: “Жиззах нефт база” УК Лалмикор филиали.

6. Собиқ  Учқизлар  алоқа бўлими биноси:

-объектнинг бошланғич баҳоси 78 337 000 (етмиш саккиз миллион уч юз ўттиз етти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;  

- умумий ер майдони 6400,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 625,79 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: “Ўзнефтгазалоқа”  ИЧТАБ УШК, Жиззах тумани Равот ҚФЙ.

7. “Ховос-Зомин” ирригация тизими бошқармасига қарашли эски идора биноси:

- объектнинг бошланғич баҳоси 96 060 000 (тўқсон олти миллион олтмиш минг) сўм объектни қайта тамирлаш, ундан аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шарти билан 5,0 (беш) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритиш мажбуриятини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 5346,7 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 504,0 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: “Ховос-Зомин” ирригация тизими бошқармаси. Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчаси.

8. Зомин тумани, Зомин шахарчаси, С.Рахимов МФЙ, Р.Алимов кўчасида жойлашган 9-сон “Дўстлик” номли болалар боғчаси биноси:

- объектнинг бошланғич баҳоси 236 186 000 (икки юз ўттиз олти миллион бир юз саксон олти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва унинг фаолиятини болалар боғчаси сифатида ишлатиш учун 7,5 (етти ярим) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритиш мажбуриятини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 5985,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 1570,08 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Зомин тумани халқ таълими бўлими, Зомин шахарчаси.

9. Ғаллаорол тумани ҳокимлигига қарашли Ғаллаорол тумани, Маржонбулоқ ШФЙ, Геологлар махалласида жойлашган омборхона биноси:

-объектнинг бошланғич баҳоси 29 970 144 (йигирма тўққиз миллион тўққиз юз етмиш минг бир юз қирқ тўрт) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 1957,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 785,05 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Ғаллаорол туман ҳокимлиги, Ғаллаорол тумани,  Ғаллаорол шахри, Мустақиллик кўчаси.

10. Бахмал тумани, Ўсмат шахарчаси, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Ахборот ресурс маркази” биноси:

- объектнинг бошланғич баҳоси 89 337 000 (саксон тўққиз миллион уч юз ўттиз етти минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва унда аҳолига савдо ва маиший хизма кўрсатиш учун 10 (ўн) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритиш мажбуриятини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 1852,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 337,5 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Бахмал туман ҳокимлиги, Ўсмат шахарчаси, Мустақиллик кўчаси.

11. Ғаллаорол туман ҳокимлигига қарашли “Лалмикор” нефт база филиалининг клуби биноси:

- объектнинг бошланғич баҳоси 1 479 323 000 (бир миллиард тўрт юз етмиш тўққиз миллион уч юз йигирма уч минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва унда маиший хизмат кўрсатиш, хизмат фаолиятини ташкил этиш учун 25,0 (йигирма беш) миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча инвестиция киритиш мажбуриятини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 11876,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 1827,95 кв.м:

- Балансда сақловчининг номи ва манзили: Ғаллаорол туман ҳокимлиги, Ғаллаорол тумани,  Ғаллаорол шахри, Мустақиллик кўчаси.

12. Зафаробод туман ҳокимлигига қарашли “Ишонч-нур” МЧЖнинг автогараж бино ва иншоотлари:

Бошланғич баҳоси 451 854 000 (тўрт юз эллик бир миллион саккиз юз эллик тўрт минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини ва объектда паррандачилик фаолиятини юритиш   50,0 миллион сўмлик минимал инвестиция киритишни таклиф этиш;

- умумий ер майдони 1570,0 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 980,78 кв.м:

- Балансда сақловчи: Зафаробод туман ҳокимлиги.

13. Жиззах вилоят хокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига қарашли ичимлик сув насос станциясига мўлжалланган қурилиши тугалланмаган биноси:

Бошланғич баҳоси 699 300 000 (олти юз тўқсон тўққиз миллион уч юз минг) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

- умумий ер майдони 11000,03 м.кв.

-бино ва иншоотларнинг эгаллаган ер майдони 1327,84 кв.м:

- Балансда сақловчи: Жиззах вилоят хокимлиги ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компания.

14. Бахмал туман ҳокимлигига қарашли “2 та молхонадан иборат  чорвачилик фермаси”:

Бошланғич 85 574 800  (саксон беш миллион беш юз етмиш тўрт минг саккиз юз) сўмдан кам бўлмаган сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;

Кўчмас мулклар учун ер участкасининг умумий майдони 15 000 к.вм

Кўчмас мулклар эгаллаган қурилиш ости ер майдони  1176,0 кв.м.

Балансда сақловчи: Ғаллаорол тумани ҳокимлиги.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активининг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: ҳ/р: 23402000300100001010, МФО 00014, СТИР 201122919.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Инвестиция мажбуриятларининг (қўйиш шакли ва шартлари ёйиб кўрсатилган ҳолда) ва бошқа мажбуриятларнинг энг кам ҳажми:

- “Объект” негизида ташкил қилинадиган фаолия турини “Бизнес режа” асосида амалга ошириш;

-  Янги иш ўринларини ташкил этиш;

- Сотиб олиш тўлови ва инвестиция киритишни қисқа муддатларда амалга ошириш;

   Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2015 йил 22 апрел куни, соат 1100 да  Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида очилади.

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

Юридик шахслар учун - давлат руйхатидан ўтказилгангани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг оммавий офертада  қатнашиш учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил  оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйдагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

Сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

Инвестиция мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари;

Агар бу оммавий оферта шартларида белгиланган бўлса қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: 130100, Жиззах шахри, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй.

Маълумотлар учун телефонлар: (8 372) 226-25-04, 226-41-07. факс: 226-57-85

E-mail: Jizak@gki.uz

Интернет тармоғидаги веб-сайт: WWW. Gki. www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузулган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади! 

  Мазкур давлат активларини савдога қўйилиши юзасидан аввалги берилган эълонлар бекор деб ҳисобланади.