Юкоричирчик туманда “Нотурар жой бино”си очи› танлов савдоларига чикарилмокда

«Ko’chmas mulk savdo xizmati» МЧЖда ўтказиладиган очиқ танлов савдосига таклиф этади!

Савдога Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги “2012-2013 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-1743-сонли қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг 2013 йил 04 мартдаги 30 и/ч- сонли буйруғига асосан, Юқоричирчиқ туман ҳокимлигига қарашли  бўлган Юқоричирчиқ туман, Наврўз ҚФЙ, Наврўз махалласида жойлашган, бошланғич баҳоси – 709 488 000 сўм бўлган  (кейинги ўринларда “Давлат активи” деб юритилади) “Нотурар жой бино” си қўйилмоқда.

    

    Танлов савдолари орқали сотиб олишнинг асосий шартлари : 

  •   энг юқори сотиб олиш тўловини таклиф этиш;

  •  юқори миқдорда инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш мажбуриятларини олиш;

  •  сотиб олиш қийматини қисқа муддатларда амалга ошириш;

  •  Балансда сақловчининг номи: Юқоричирчиқ туман ҳокимлиги.

  •  Фаолият  ихтисослиги: Маъмурий бошқарув.

 

 Ер участкасининг умумий майдони; 1,03 га., бино ва иншоотларининг қурилиш ости майдони 1455,72 кв.м.

 

Савдо 2013 йил 18 апрел куни соат 11.00 да бўлиб ўтади ва танлов бўйича билдирилган таклиф  конвертлари  очилади. Буюртманомалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2013 йил 16 апрел куни соат 18.00.

 

Юқоридаги “Давлат активи” 2013 йил 18 апрел куни сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2013 йил 2, 16 ва 30 май кунлари соат 11.-00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати  2013 йил 2 майдаги савдо учун  30 апрел куни соат 18.00;  2013 йил 16 майдаги савдо учун  14 май куни соат 18.00; 2013 йил 30 майдаги савдо учун  28 май куни соат 18.00.

 

Талабгорлар “Давлат активи” бошланғич баҳосининг 15 фоизи, яьни  106 423 200  сўмдан кам бўлмаган  миқдордаги закалат пулини буюртманомалар қабул қлинадиган охирги кунгача ОАИТБ  «Ипак йўли» Сағбон  ф-лидаги : 20208000904920609114, МФО: 01036, СТИР: 207122519 ҳ/рга тўлашлари шарт.

 

Савдо натижаларига  кўра ғолиб чиққан иштирокчига 20 кун ичида “Сотувчи” (Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси)  билан олди-сотди шартномаси расмийлаштириш мажбурияти юклатилади.

 

Тўланган закалат “Давлат активи” сотилиш бахосининг 15 фоизидан камни ташкил этса, савдо ғолиби давлат активининг олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар сотувчи ёки савдо ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига етишмаётган суммани тўлаши шарт.

 

Тақдим этилган хужжатларнинг барча варақлари талабгорларнинг мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов савдоларини ўтказилиши ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорақамиш-1 кўчаси, 1 “А”-уй.  Тел/Факс. 228-79-52, 228-84-48. www.1kms.uz.   Этот адрес e-mail защищен от спам-ботов. Чтобы увидеть его, у Вас должен быть включен Java-Script . Лицензия RR-0001.