www.jpg
Главная
Image
Уважаемые предприниматели и инвесторы!    Трудно решить, куда вложить деньги?      Мы поможем Вам!     Рады видеть Вас в качестве деловых партнеров на объектах нашей республики.
Бухоро вилояти худудий бошкармаси оферта савдоларига таклиф этади! Версия для печати Отправить на e-mail

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижлик сармоядорлар диққатига!!!

Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказиладиган оммавий оферта савдоларига таклиф этади.

Қўйидаги давлат активи бўйича оммавий оферта савдоларини эълон қилинади:

Бухоро тумани ҳудудидан:

Балансда сақловчи: Бухоро туман ҳокимлиги.

1. Бухоро вилояти Бухоро тумани Юринболо ҚФЙ Юринболо қишлоғида жойлашган “Дала шийпон” биноси.

Оммавий оферта қуйилган давлат активининг тавсифи: ер участкасининг умумий майдони 247,40 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 113,50 м2.

Баҳоланган нархи: 10 714 922 (ўн миллион етти юз ўн тўрт минг тўққиз юз йигирма икки) сўм

Пасайтирилган ҳолда бошланғич нархи:  5 357 461 (беш миллион уч юз эллик етти минг тўрт юз олтмиш бир) сўм

2. Бухоро вилояти Бухоро тумани Работиқалмоқ ҚФЙ Дехожи қишлоғида жойлашган 18-сон ўрта умумтаълим мактаб бино ва иншоотлари.

Оммавий оферта қуйилган давлат активининг тавсифи: ер участкасининг умумий майдони 12720,0 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 2578,0 м2.

Баҳоланган нархи: 464 292 867 (тўрт юз олтмиш тўрт миллион икки юз тўқсон икки минг саккиз юз олтмиш етти) сўм

Пасайтирилган ҳолда бошланғич нархи: 232 146 434 (икки юз ўттиз икки миллион бир юз қирқ олти минг тўрт юз ўттиз тўрт) сўм

Қоракўл тумани ҳудудидан:

Балансда сақловчи: Қоракўл туман ҳокимлиги.

3. Бухоро вилояти Қоракўл тумани Қораун ҚФЙда жойлашган 25-сон “Гулистон” мактабгача таълим муассасаси бино ва иншоотлари.

Оммавий оферта қуйилган давлат активининг тавсифи: ер участкасининг умумий майдони 8058,5 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони 1005,68 м2.

Баҳоланган нархи: 467 531 252 (тўрт юз олтмиш етти миллион беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик икки) сўм

Пасайтирилган ҳолда бошланғич нархи: 233 765 626 (икки юз ўттиз уч миллион етти юз олтмиш беш минг олти юз йигирма олти) сўм

Мазкур объектларнинг оферта савдолари 2017 йил 10 феврал, 27 феврал, 15 март, 30 март, 14 апрел ва 28 апрел кунлари 15:00да бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари белгиланган савдо кунлари соат 15:00да Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчаси 10-уй манзилида жойлашган Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасида очилади.

Савдо кунларида конвертлар очилмаган тақдирда эълонда белгиланган навбатдаги савдо куни соат 15:00да очилади.

Фаолияти ихтисоси: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш.

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар Фуқаролик кодексининг талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси билан олдиндан закалат шартномасини тузиши ва закалат шартномага асосан давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим:

Олувчининг номи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси  ҲККМ;

ИНН: 201 122 919;

Олувчининг банк коди: 00 014.

Талабгор томонидан кўрсатилган реквизитлар бўйича тўловлар амалга оширилганда тўлов топшириқномасининг “Тўлов мақсади” қисмида маблағлар ўтказиш учун асослар билан биргаликда Давлат рақобат қўмитаси учун 200421860064010000000000001 шахсий ҳисоб рақамига;

Маблағлар Сотувчининг ғазначилик ҳисоб рақамига келиб тушган сана закалат тўловлари тўланган сана ҳисобланади.

Оммавий офертада катнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тўхтатилади.

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси. шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг оммавий офертада қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил оммавий офертада қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;

Оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган таклифлар:

- сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати;

- киритиладиган инвестиция миқдори ва уларни киритиш муддати (талабгорнинг таклифига кўра);

- яратиладиган ишчи ўрни сони (талабгорнинг таклифига кўра).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 10-уй.

Мурожаат учун телефонлар: (0-365) 221-70-40, 221-53-30

Факс: 221-55-53

Веб-сайт: gkitorg.uz

E-mail: Этот адрес e-mail защищен от спам-ботов. Чтобы увидеть его, у Вас должен быть включен Java-Script

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси

томонидан ўтказилган оферта савдолар натижаларини эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 майдаги “Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 154-сонли қарорига мувофиқ оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган Бухоро вилояти Олот тумани Чандир ҚФЙда жойлашган Олот туман ҳокимлиги балансида бўлган 7-сон ўрта умумтаълим мактаб бино ва иншоотлари бўйича, тўловни 1,5 йил муддатда 44 100 000 (қирқ тўрт миллион юз минг) сўм тўлаш шарти билан “Муртазо Юмутов” юридик мақомга эга бўлган деҳқон хўжалигига сотилди.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан кўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда

Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига

зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

 
< Пред.   След. >
 
© Copyright 2009-2017 Госкомконкуренции РУз
WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"
При перепечатке и использовании материалов ссылка на сайт обязательна.
Last modification: