www.jpg
Главная
Image
Уважаемые предприниматели и инвесторы!    Трудно решить, куда вложить деньги?      Мы поможем Вам!     Рады видеть Вас в качестве деловых партнеров на объектах нашей республики.
Image
priv_prog3_2_ru.png

Перечень объектов

Все объекты

Выставлено на торги

Паспорта по территориям
Image

RSS подписка на новости

Кашкадарё вилояти худудий бошкармаси “ноль” харид киймати бўйича очик савдоларига таклиф этади. Версия для печати Отправить на e-mail
Диққат! Диққат! Диққат! Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига! Ўзбекистан Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш  ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё ҳудудий органи инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активи бўйича очик танлов савдоларига таклиф этади.

Танлов савдоларга қуйидаги давлат активи қўйилади.

 

Объект номи

Жойлашган жойи

Балансда сақловчи

Танлов шарти

Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори

(млн.сўм)

Объект негизида ташкил этиладиган фаолият йўналиши

Инвестиция киритиш муддати (йил)

Янги ташкил қилинадиган ишчи ўринлар сони

Ҳаммом бино ва иншоотлари

Миришкор тумани, Помуқ қишлоғи

Миришкор тумани “Ободонлаштириш” бошқармаси

30,0

Таклиф асосида

1

6

 

Қурилиши тугалланмаган 2қаватли турар-жой биноси ва иншоотлари

 

Нишон тумани, “Наврўз”  МФЙ

Нишон тумани ҳокимлиги

500,0

Таклиф асосида

1,5

10

 

Қарши “1-сон Темир бетон буюмлари” корхонасининг8-ишлаб чиқариш бокси

 

Қарши шаҳри

Қарши шаҳар ҳокимлиги

1200,0

Таклиф асосида

1,5

20

 

Қарши “1-сон Темир бетон буюмлари” корхонасининг9-ишлаб чиқариш бокси

 

Қарши шаҳри

Қарши шаҳар ҳокимлиги

1200,0

Таклиф асосида

1,5

20

 

Қарши “1-сон Темир бетон буюмлари” корхонасининг10-ишлаб чиқариш бокси

 

Қарши шаҳри

Қарши шаҳар ҳокимлиги

1200,0

Таклиф асосида

1,5

20

 

Қарши “1-сон Темир бетон буюмлари” корхонасининг11-ишлаб чиқариш бокси

Қарши шаҳри

Қарши шаҳар ҳокимлиги

1200,0

Таклиф асосида

1,5

20

 

Танлов ғолиблари шартнома ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси имзолангандан кейин, 30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолаш ишларини ташкил этади ва баҳолаш харажатларини тўлаб беради, шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилиб инвестиция қабул қилингандан сўнг бир йил давомида яратилган иш ўрниларини сақлаб қолиш шартлари қўйилади

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида уч кун олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

Талабгорларнинг   таклифлари    билдирилган    конвертлари  2015 йил 30 мартда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2015 йил 16-30 апрел ҳамда                         15 - 29 май кунлари бўлиб ўтади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати 25 март, 13 апрел, 27 апрел, 12 май ва  26 май куни соат 18-00.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган сўммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;

молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнииг барча вараклари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов хужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, А.Темур кўчаси 43-уй, Қашқадарё вилоят Давлат рақобат бошқармаси.

Маълумотлар учун телефонлар: 225-03-11, 225-02-31, 225-11-88.

Факс: (8-375) 225-02-31

E-mail  Этот адрес e-mail защищен от спам-ботов. Чтобы увидеть его, у Вас должен быть включен Java-Script z

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz  www.gkitorg.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг  (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

 

Савдоларга марҳамат қилинг!

 
< Пред.   След. >
 
 
© Copyright 2009-2018 Госкомконкуренции РУз
WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"
При перепечатке и использовании материалов ссылка на сайт обязательна.
Last modification: 
;